Киевда кучли портлаш рўй берди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i20200
Портлаш оқибатида хавфсизлик хизмати офицери ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда воқеа рўй берган жойга шаҳарнинг барча оператив хизматлари йўл олган
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
июн 27, 2017 16:30 Asia/Tashkent
  • Киевда кучли портлаш рўй берди
    Киевда кучли портлаш рўй берди

Портлаш оқибатида хавфсизлик хизмати офицери ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда воқеа рўй берган жойга шаҳарнинг барча оператив хизматлари йўл олган

Украина пойтахтидаги Соломенская ва Механизаторлар кўчалари кесишган чорраҳада кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақда Ройтерз агшентлиги хабар берди. 

Манбага кўра, чорраҳадан енгил автомобиль ўтаётган бир пайтда портловчи қурилма ишга тушган. Машина портлаш натижасида катта зиён кўрган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар бор. Портлаш оқибатида хавфсизлик хизмати офицери ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда воқеа рўй берган жойга шаҳарнинг барча оператив хизматлари йўл олган. Портлаш рўй берган ҳудуд қуршаб олинган.