Америка армияси қўшма штаб бошлиғи Афғонистон президенти билан Кобулда учрашди
(last modified Wed, 28 Jun 2017 14:27:19 GMT )
июн 28, 2017 19:27 Asia/Tashkent
  • Америка армияси қўшма штаб бошлиғи Афғонистон президенти билан Кобулда учрашди
    Америка армияси қўшма штаб бошлиғи Афғонистон президенти билан Кобулда учрашди

Бундан олдин, АҚШ президенти Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик маслаҳатчиси ва мудофаа вазири Жеймз Матис ҳам Кобулга сафар уюштирган эди

АҚШ армияси қўшма штаб бошлиғи Афғонистон президенти билан учрашди ва турли мавзулар ҳақида суҳбат ўтказди. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америка армияси қўшма штаб бошлиғи Жозеф Данфорд бугун чоршанба куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан Кобулда учрашган чоғида, Вашингтоннинг Кобулга нисбатан тутган янги стратегияси хусусида баҳс-мунозара қилди ва фикр алмашди.

Америка армияси қўшма штаб бошлиғи душанба куни Кобулга сафар қилган эди. Данфорддан олдин, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик маслаҳатчиси ва мудофаа вазири Жеймз Матис ҳам Кобулга сафар уюштирган эди. У Афғонистон расмийлари билан учрашганида, Вашингтоннинг ушбу жанг талафотларини кўрган мамлакат олдидаги янги стратегияси ҳақида суҳбат ўтказган.