Хорижий давлатларнинг хавфсизлик хизматлари Россияни беқарор қилишга уринишмоқда
(last modified Thu, 29 Jun 2017 12:21:56 GMT )
июн 29, 2017 17:21 Asia/Tashkent
  • Хорижий давлатларнинг хавфсизлик хизматлари Россияни беқарор қилишга уринишмоқда
    Хорижий давлатларнинг хавфсизлик хизматлари Россияни беқарор қилишга уринишмоқда

Владимир Путин чоршанба кунги чиқишида хавфсизлик соҳасидаги энг муҳим таҳдидларга тўхталиб шундай айтдики, Россия чегарасига яқин бўлган ҳудудларда вазиятни издан чиқариш мақсасида, хорижий давлатларнинг хавфсизлик хизматлари террорчилик гуруҳларидан фойдаланишмоқда

Россия президентига кўра, чет эл мамлакатларининг хавфсизлик идоралари террорчилик гуруҳларини ҳимоя қилиш билан Россия чегарасига яқин бўлган минтақаларда барқарорликни издан чиқаришни кўзлашмоқда.

Интерфакс агентлиги тарқатган хабарга биноан, Россия президенти Владимир Путин чоршанба кунги чиқишида хавфсизлик соҳасидаги энг муҳим таҳдидларга тўхталиб шундай айтдики, Россия чегарасига яқин бўлган ҳудудларда вазиятни издан чиқариш мақсасида, хорижий давлатларнинг хавфсизлик хизматлари террорчилик гуруҳларидан фойдаланишмоқда ва Россияда ижтимоий-сиёсий жараёнда ўз таъсирларини ўтказишга уринишмоқда. 

Владимир Путин Россия юзма-юз турган хавфсизлик таҳдидларига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу таҳдидларнинг энг муҳимлари бу экстремистик ва террористик гуруҳлардан фойдаланишдир.  

Ёрлиқ