Афғонистонда Толибон ва ИШИД террорчиларининг тўқнашувларида ҳалок бўлган сони ортмоқда
(last modified Sat, 01 Jul 2017 12:10:52 GMT )
июл 01, 2017 17:10 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда Толибон ва ИШИД террорчиларининг тўқнашувларида ҳалок бўлган сони ортмоқда
    Афғонистонда Толибон ва ИШИД террорчиларининг тўқнашувларида ҳалок бўлган сони ортмоқда

Пактиё ва Жавзон вилоятларида террорчилар позициясига қарата амалга оширилган ҳаво ҳужумларида ИШИД террорчилик гуруҳининг 5 нафар аъзоси ва Толибоннинг 13 нафар аъзоси ўлди.

Афғонистон ички ишлар вазирлиги ушбу мамлакатнинг шарқида ва шимолида ИШИД террорчилари ва Толибон билан бўлиб ўтган тўқнашувда иккала гуруҳдан ҳам бир нечта террорчилар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. 

Синхува ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон ички ишлар вазирлиги бугун шанба куни тарқатган маълумотига биноан, Афғонистоннинг Пактиё ва Жавзон вилоятларида террорчилар позициясига қарата амалга оширилган ҳаво ҳужумларида ИШИД террорчилик гуруҳининг 5 нафар аъзоси ва Толибоннинг 13 нафар аъзоси ўлди.

Шунингдек, ушбу ҳаво ҳужумида ИШИД террорчиларининг ва Толибон гуруҳининг ҳарбий техникалари ҳам йўқ қилинди. Афғонистон армияси ўтган икки кунда мобайнида мамлакатнинг турли вилоятларида террорчиларга қарши амалиётлар олиб борди. Ушбу амалиётларда ИШИДнинг 23 нафар террорчиси ва Толибон гуруҳининг 22 нафар аъзоси ҳалок бўлди. 

Ёрлиқ