Сурия ва Ироқда Эрон ҳарбий маслаҳатчилари муқовимат жараёнини ҳимоя қилишади
(last modified Sun, 02 Jul 2017 08:31:48 GMT )
июл 02, 2017 13:31 Asia/Tashkent
  • Шамхоний
    Шамхоний

Сурия ва Ироқда Эрон ҳарбий маслаҳатчилари муқовимат жараёнини ҳимоя қилиш мақсадида амал қилишади.

ИСНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра  Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг намояндаси, Эрон Ислом жумҳурияти Миллий хавфсизлик Кенгашининг котиби Али Шамхоний    Муқаддас Машҳад шаҳрида Исломий мамлакатлар телевидения ва радио уюшмасининг тўққизинчи саммити очилиш маросимида  ОАВ ва ижтимоий тармоқларнинг  анъанавий нашрларга ӯтгазадиган таъсири ҳақида тӯхталиб, "Фуқароларнинг озодлик ҳаракати ва истибдодга қарши кураш  жараёнида  ОАВда фаол қатнашишларига  имкон яратиш , ахборотлар географиясининг кенгайиши,  тингловчиларнинг жинсий, диний, сиёсий қатламларини қамраб олиш мустақил ОАВларидан  кенг фойдаланиш ва зарур бӯлмаган харажатларнинг камайишига замина ҳозирлайди".

У шунингдек ислом олами мақсадларини амалга оширишда фаоллик кӯрсатиш, Ислом динига нисбатан қилинаётган бадбинлик ҳаракатлари ҳамда муқовиматга қарши душманларнинг  психологик кураш услуби ҳақида оммавий афкорни хабардор қилиш иши  исломий мамлакатлар оммавий ахборот воситалари фаолиятининг асосий йӯналиши бӯлиши кераклигини таъкидлади.

У шунингдек илова қилди: ҳаж, арбаин ҳамда исломий мазҳаблар ӯртасидаги муштарак муносабатларни кенг тарғиб қилиш лозим. Зеро, бу нарса дунё аҳлини ислом динининг инсоний ва оламшумул қадриятлари билан таништиради.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг намояндаси шунингдек, ОАВ ларида ҳар қандай диний-экстремистик, мустабид давлатлар  фойдасини кӯзлаган низо уруғини сочиш каби амаллардан парҳез қилиш лозимлигини таъкидлади. У Исломий мамлакатлар ОАВ раҳбарлари ва қалам аҳлини  исломий тамаддун, санъат ва маданиятни ривожлантиришга эътибор қаратишга чақирди.