Афғонистон президенти АҚШ сенати делегацияси билан учрашди
Афғонистонда давом этаётган урушлар Афғонистон уруши эмас, балки минтақадан ташқаридаги террорчиларга қарши жангдир
Афғонистон президенти Америка сенатининг қуролли кучлар комитети раиси сенатор Жон Маккейн бошчилигидаги сенат делегацияси билан учрашган чоғида, турли масалалар хусусида суҳбат ўтказди.
Ашраф Ғани бугун чоршанба куни Америка сенатининг қуролли кучлар комитети раиси сенатор Жон Маккейн бошчилигидаги сенат делегация билан учрашганда шундай айтдики, Афғонистонда давом этаётган урушлар Афғонистон уруши эмас, балки минтақадан ташқаридаги террорчиларга қарши жангдир.
Афғонистонда нотинчликларнинг ва беқарорликларнинг давом этиши, минтақадаги муҳим ўзгаришлар ва жаҳон масалалари шунингдек терроризмга қарши кураш каби мавзулар ушбу учрашувнинг кун тартибидан жой олди.