Афғонистон президенти Толибон гуруҳини давлат билан музокара ўтказишга чорлади
(last modified Sun, 09 Jul 2017 12:39:45 GMT )
июл 09, 2017 17:39 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти Толибон гуруҳини давлат билан музокара ўтказишга чорлади
    Афғонистон президенти Толибон гуруҳини давлат билан музокара ўтказишга чорлади

Муҳаммад Ашраф Ғани бугун якшанба куни Кобулда ўтказилган "Биргаликдаги ютуқ, назорат ва бирдамлик"  шиори остидаги йиғилишда шундай айтдики, вақт Толибон гуруҳининг фойдасига юрмаяпти

Афғонистон президенти Толибоннинг Афғонистон давлати билан мамлакатда ихтилофларни бир четка суриб қўйиш ва уруш ҳамда тўқнашувларни тўхтатиш мақсадида суҳбат ўтказилишини таъкидлади. 

Ирна агентлигининг хабар қилишича, Муҳаммад Ашраф Ғани бугун якшанба куни Кобулда ўтказилган "Биргаликдаги ютуқ, назорат ва бирдамлик"  шиори остидаги йиғилишда шундай айтдики, вақт Толибон гуруҳининг фойдасига юрмаяпти, агар ушбу гуруҳ давлат билан тинчлик музокарасини ўтказишга тайёр бўлмаса, ундай ҳолда Толибон гуруҳи Бирлашган миллатлар ташкилотининг террорчилик рўйхатига киритилиши мумкин. 

Хорижлик элчилар иштирок этаётган ушбу йиғилишда Афғонистон президенти Ашраф Ғани шундай қўшимча қилиб ўтдики, Толибон гуруҳи ҳозирга қадар сулҳ ўрнатилиши учун суҳбат ўтказмаган. Толибон сулҳ учун Афғонистон давлати ва халқи билан ҳамфикр бўлиши керак. 

Ёрлиқ