АҚШ ядровий қуролларни тарқатишни тақиқлаш шартномасининг қарорига қаршилик кўрсатди
БМТда ядро қуролини бутунлай тақиқлаш бўйича ўтган анжуман иштирокчилари якуний қарорга келишди: мазкур масалада конвенция қабул қилинди
Америка ташқи ишлар вазирлиги кеча шанба кунги баёнотида ядровий қуролларни тарқатишни тақиқлаш шартномасининг қарорига қаршилик кўрсатди ва ушбу қарорга қўшилмаслиги эълон қилди.
Бирлашган миллатлар ташкилотида ядро қуролини бутунлай тақиқлаш бўйича ўтган анжуман иштирокчилари якуний қарорга келишди: мазкур масалада конвенция қабул қилинди.
Ҳужжатга 122 мамлакат ёқлаб овоз берди. Бир вакил қарши бўлди, яна бири эса бетараф қолди. Конвенция матнига кўра, ҳужжат имзолаш учун 2017 йилнинг 20 сентябрь куни очилади. Конвенция уни камида 50 мамлакат ратификация қилгач, кучга киради.
Ушбу конвенцияга биноан, ядровий қуролларни ишлаб чиқариш, синов ўтказиш, тарқатиш, фойдланиш ва таҳдид қилиш каби қатор масалалар тақиқланади.
Ядровий қуролларга эга бўлган давлатлар жумладан АҚШ ушбу овоз бериш жараёнида иштирок этмади ва ўз қаршилиги билдирди.