НАТОнинг Қора денгиздаги ҳарбий машғулотлари бошланди
(last modified Tue, 11 Jul 2017 13:00:36 GMT )
июл 11, 2017 18:00 Asia/Tashkent
  • НАТОнинг Қора денгиздаги ҳарбий машғулотлари бошланди
    НАТОнинг Қора денгиздаги ҳарбий машғулотлари бошланди

Ушбу ҳарбий машғулотлар душанба кунидан бошлаб 12 кун давом этади. НАТОнинг Қора денгиздаги "Денгиз шабадаси" номли ҳарбий машғулотлари бошланди

НАТОнинг Қора денгиздаги "Денгиз шабадаси" номли ҳарбий машғулотлари бошланди. Ҳиспан телеканали тарқатган хабарга кўра, ушбу ҳарбий машғулотлар душанба кунидан бошлаб 12 кун давом этади. 

Россия ахборот манбаларига кўра, НАТОга аъзо мамлакатларнинг учта ҳарбий кемаси, учта сув ости кемаси, турли катерлар ва жанговор кемалари шу билан бирга Украинанинг ўнлаб ҳарбий кемалари ҳамроҳлигида ушбу ҳарбий машғулотларда иштирок этиш мақсадида Қора денгиздаги Украинанинг Одесса портига сафарбар этилди. 

Украина давлатининг маълум қилишича, ушбу машғулотлар кўлами Исмоил кўли ва Қора денгиздаги Ачаков портларини ҳам қамраб олади. НАТОнинг эълон қилишича, НАТОга аъзо бўлган 17 мамлакат Россия чегарасига яқин бўлган ушбу ҳарбий машғулотларда қатнашади.   

Ёрлиқ