Вашингтоннинг сайъ-ҳаракатларига қарши Маскванинг таҳдидлари
(last modified Thu, 13 Jul 2017 07:44:07 GMT )
июл 13, 2017 12:44 Asia/Tashkent

Германиянинг Гамбург шаҳрида Россия ва Америка президентларининг жанжалли учрашувларидан фақат 72 соат ўтгач Америкадан рус дипломатларини чиқариш жиҳатида ушбу ўлканинг собиқ давлати амалга оширган сайъ-ҳаракатларни Масква қоплайди деб таҳдид солди.

Бу таҳдид милодий 2016 йилда Америка президентлик сайловларида Россиянинг дахолат этиш тўҳматига аксуламал кўрсатиш учун Америка президенти Барак Абама  баён этган сўзларидан олти йил ўтганидан кейин рус дипломатларидан 35 нафарини мамлакатдан чиқариш ва Америка сарзаминида бўлган Россиянинг иккита дипломатик марказининг фаолиятини тўхтатди. Уша вақтда  Россия давлати Оқ Уйни тарк этиш ҳолатида бўлган Барак Абама давлатининг қарорига қарши аксуламал кўрсатмади. Шундай назарга ташланадиким, икки мамлакат орасидаги алоқаларда кескинликларни баратараф этиш учун Трамп давлатига умидворлик қилишга тегишли бўлган Кремль давлатининг вазминлиги ва ўзини тўта билишидан далолат беради. Трамп Америкадаги президентлик сайловолди рақобатларида Масква ва Вашингтон ўртасида вужудга келган жанжални келтириб чиқарган алоқасини яхшилашга ваъда берган эди. Ҳатто Америкадаги Трамп танқидчиларининг фикрларига кўра, руслар ва Трампнинг сайловолди командаси билан демократларнинг номзади Хиллари Клинтон устидан Трампнинг ғалаба қозонишига Макванинг кўмак бериши ивазига Американинг кейинги давлати Россияга қарши жорий этилган иқтисодий санкцияларни бекор қилиш учун қандайдир ҳамкорлик қилиш вужудга келган эди. Ҳозирги кунгача олдинги давлат билан қиёслаганда зоҳирий жиҳатдан руслар билан Америка ҳозирги давлатининг етакчи аъзолари орасидаги алоқалар турлича бўлган эди.

Мисол учун келтириш мумкинки, Сергей Лавров тўрт йилдан кейин Оқ Уйга кирди ва Трамп уни иллиқ истиқбол этди. Кейин Америка ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон Сурияга Американинг ракеталар билан қилган ҳужумлари юзасидан келиб чиққан икки мамлакатнинг кескинликларини камайтириш учун Масквага сафар қилди. Охири Россия ва Америка президентлари Гамбургда ўтказилган катта 20-тилик гуруҳи раҳбарлари йиғилишининг ҳошиясида бир бирлари билан дийдор кўришди.   

Бу учрашув иккита бу мамлакат ўртасидаги ҳозирги совуқ муносабат ва алоқаларининг энг олий нуқтаси унвонида ўзгариши ва Россияга қарши Американинг жорий этган иқтисодий санкцияларни бекор қилиниши учун ҳам замина яратиши мумкин эди. Аммо нафақат бу умидлар самара берди, балки русларга қарши Америкадаги жараён бу дийдор билан ҳамзамон руслар билан Трамп яқинларининг яширин тарзда алоқада бўлганлари ҳақидаги янги можароларни фош этишди. Бу можарода Америка президентининг катта уғли  Дональд Трамп “Жониор” дахолати борлиги маълум бўлди ва у нашр этган имейллар Россия прокуратураси Хиллари Клинтонга қарши муҳим маълумотларни тақдим этишни таклиф этишларидан далолат беради.

Россия стратегик ва сиёсий тадқиқотлар институтининг раиси Владимир Захаров рус бадбинликни Америка хорижий сиёсатларининг асосий ва ажралмас қисми деб билади ва бу сиёсат Германиянинг Гамбург шаҳрида Америка президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашувидан кейин ҳам давом этмоқда деб айтди. Захаров ўз фикрининг давомида Трампнинг президентлик даврида Американинг русларни ёмон кўриш сиёсати бу мамлакатнинг собиқ президенти Барак Абаманинг давридан ҳам мунча фарқ қилгани йўқ,- деб қўшимча қилди.

Русларга қарши жараённинг Трампга қарши амалга оширган янги ҳужумлари пайида Америка давлатининг етакчи расмийлари жумладан Украинага сафар қилган Тиллерсон агар Масква Украина ва Сирия масаласи баробарида ўз нуқтаи назари ва хатти-ҳаракатларини ўзгартирмаса, оссияга қарши жорий этилган иқтисодий санкциялар бекор қилинмайди деб эълон қилди.

Шу тартиб билан айтиш мумкинки, ҳозирги кунда Оқ Уйнинг хатти-ҳаракатлари ўзгаради деб руслар умид қилишмайди ва шу сабабдан Россия олти ой сабр-тоқат қилишдан сўнг Америкадан ўз дипломатларини чиқариш ҳодисаси ўрнини қоплашни мақсад қилган. Бу сайъ-ҳаракат охири икки мамлакат ўртасидаги муносибатларнинг янада чигиллашиб қолиши ва дунёда мавжуд бўлган энг муҳим кескинликларнинг айримларини ҳал этиш учун фурсатларнинг қулдан кетиши сабабига айланади.