Европа ғарбида террорчилик ҳаракатларининг кенгайиши
2016 йилда Европа ғарбида содир этилган 30 маротаба террорчилик ҳаракатлари, ушбу давлатларга йирик миқдордаги зиён келтирган
Халқаро терроризмнинг ахборот сайтларида тарқатилган маълумотларга кўра, 2016 йилда Европа ғарбидаги мамлакатларда амалга оширилган кўплаб террорчилик ҳужумлари оқибатида талафотлар кўлами ортган.
Ройтерз агентлиги тарқатган хабарга биноан, жаҳон терроризмининг ахборот сайтида нашр этилган хабарлар шундан дарак бермоқдаки, 2016 йилда Европа ғарбида содир этилган 30 маротаба террорчилик ҳаракатлари, ушбу давлатларга йирик миқдордаги зиён келтирган. Шунингдек, 2015 йилда ҳам 23 ҳодиса рўй берган.
Шу билан бирга, 2014 йилда ушбу минтақадаги мамлакатларда икки марта ҳужум уюштирилган ва катта зиён етказилган. 2013 йилда эса 5 та ҳолатда ҳодиса юз берган. Булардан ташқари, Европада террорчилик амалиётларининг кенг тарқалиши ушбу давлатларнинг Сурия давлатига қарши бўлган мухолифатдагиларни ёки бўлмасам ИШИД террорчилик гуруҳининг кенг тарқалишини ҳимоя қилиши ҳам сезиларли туртки берган.