Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатлар виртуал оламда хавфсизликни таъминлашни таъкидлашди
Россия ташқи ишлар вазирлиги кеча душанба куни шундай маълум қилдики, мазкур йиғилишда халқаро ва минтақавий муҳим мавзулар ҳамда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатлардаги вазиятга доир масалалар кенг қамровда кўриб чиқилди
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирларининг Минск шаҳрида бўлиб ўтган йилиғилишларида виртуал оламда хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилишда қўшма баёнот тасдиқланди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирларининг Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда, виртуал оламда хавфсизликни таъминлаш учун ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан бир қарорга келишди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги кеча душанба куни шундай маълум қилдики, мазкур йиғилишда халқаро ва минтақавий муҳим мавзулар ҳамда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо мамлакатлардаги вазиятга доир масалалар кенг қамровда кўриб чиқилди ва иштирокчилар халқаро майдонда ҳамкорликни янада кенгайтиришни таъкидлашди.