Россия мамлакатнинг ҳарбий қудратини хавфсизлик таҳдидларига қарши кучайтиради
(last modified Thu, 27 Jul 2017 13:18:39 GMT )
июл 27, 2017 18:18 Asia/Tashkent
  • Россия мамлакатнинг ҳарбий қудратини хавфсизлик таҳдидларига қарши кучайтиради
    Россия мамлакатнинг ҳарбий қудратини хавфсизлик таҳдидларига қарши кучайтиради

Сергей Лавров чоршанба кунги чиқишида Москва превентив стратегия ва жанговор имкониятларни янада ошириш учун тегишли чора-тадбирларни кўриб чиқади деб маълум қилди

Россия мудофаа вазирга кўра, мамлакатнинг ҳарбий қудрати хавфсизлик таҳдидларига қарши курашиш учун кучайтирилади. 

ИтарТАССнинг Москвадан тарқатган хабарига кўра, Россия мудофаа вазири Сергей Лавров чоршанба кунги чиқишида Москва превентив стратегия ва жанговор имкониятларни янада ошириш учун тегишли чора-тадбирларни кўриб чиқади деб маълум қилди. 

Россия мудофаа вазирига кўра, 2017 йилнинг апрел ойидан буён АҚШ ва Британиянинг 16 та ҳарбий самолётлари Руминияда доимий тарзда жойлаштирилди ва жорий йилнинг бошидан бери Америка Россиянинг жанубий чегараларида 130 маротаба разведка парвозларини амалга оширди. 

Россия мудофаа вазирининг таъкидлашича, Россия армияси ўтган олти ой мобайнида замонавийлашган қурол-аслаҳаларни чегара зоналарида жойлаштириш учун ҳаракат қилди.  

Ёрлиқ