Медведев: АҚШ санкциялари Россияга қарши уруш маъносидадир
август 03, 2017 18:49 Asia/Tashkent
Россия бош вазири Россияга қарши АҚШ томонидан қўлланган санкцияларни Москвага қарши эълон этилган кенг- қамровли уруш маъносида эканлигини таъкидлади.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия бош вазири Дмитрий Медведев АҚШга нисбаттан Россия санкциялари пакетини тайёр эканлиги ва яқинда ижро этила бошланиши ҳақида хабар берди.
Ўтган ҳафта АҚШ конгресси Теҳрон ва Москвага қарши душманона сиёсатлари давомида Эрон ва Россияга қарши янги санкциялар лойиҳасини ратификация қилди.
Бу лойиҳа чоршанба куни Дональд Трамп томонидан имзоланди ва қонунга айланди.
Ёрлиқ