Москва давлати: Эрон, Россия ва Туркия давлатлари Сурияда тинч минтақаларни яратмоқчи
Ўрта Шарқ ишларидаги Россия президентининг махсус намояндаси Москвадаги Сурия элчиси билан учрашганида Сурияда тинч минтақаларни яратиш учун Эрон, Россия ва Туркия давлатлари томонидан ишлаб чиқилган махсус лойиҳани барқарорликни вужудга келтириш ва террорчилик амалиётларни камайтиришга қаратилганлигини таъкидлади.
Эрон, Россия ва Туркия давлатлари Остонада ўтказилган сурия музокараларининг 4 чи босқичида Сурияда 4 та тинч минтақани яратиш ҳамкорлик келишувини имзоладилар. Бу келишув меморандум асосида Туркия билан Суриянинг Эдлеб вилоятининг шимоли ғарб минтақалари, Ҳумс вилояти маркази, Дамашқнинг шарқ минтақаси ва Сурия билан Иордания чегаралари жанубида тинч минтақаларни вужудга келтирилиши кутилмоқда.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Михаил Богданов Москвадаги Сурия элчиси Риёз Ҳаддод билан учрашувда Сурияда тинч минтақаларни яратиш, тўқнашувларни камайиши , террорчилик фаолиятларни олдини олиниши ва бу мамлакатда инсоний вазиятни яхшиланишига замин яратади деб эслатиб ўтди.