август 13, 2017 17:29 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Ғурмоч тумани ишғол этилди
    Афғонистоннинг Ғурмоч тумани ишғол этилди

Афғонистоннинг Фарёб вилоятидаги Ғурмоч тумани Толибон гуруҳи қўлига ўтганлиги хабар қилинмоқда.

Кобул шаҳридан Эрон телерадиокомппанияси хабарига кўра,  Фарёб  вилояти хавфсизлик манбалари бу вилоятдаги Ғурмоч тумани афғон ҳарбийлари ва Толибон жангарилари ўртасида давом этган бир неча кун қуролли тўқнашувлардан сўнг, бугун эрта тонгда Толибон гуруҳи томонидан босиб олинди деб эълон қилди.

Афғонистондан бошқа хабар шуки,  бу мамлакат ички ишлар вазири  ўз симматидан истеъфо берган.

Афғонистон президентлик идорасининг матбуот маркази ҳам тарқатган баёнотида  фавқулодда ҳодисаларга қарши кураш ишларидаги вазир Вис Аҳмад Бармакни  Афғонистон ички ишлар вазири лавозимига  тайинлангалигини хабар қилди.

Вис Аҳмад Бармак ҳам ишонч овозни касб этиши учун бу мамлакат намояндалар палатасига таништирилишига қадар бу вазирликнинг ижрочи вазири бўлиб фаолият юритиши айтилади.

Ёрлиқ