август 14, 2017 11:44 Asia/Tashkent

Ҳарбий абзалдан фойдаланиш ва ё таҳдид қилиш сиёсати Вашингтон давлатининг кундалик мавзуси ва позициясига айланиб қолган.

Дональд Трамп президентлик даврасидан 6 ой ўтиб бориши билан, худди у ва АҚШ давлати  ҳардоим ва такрор -такрор вайронкор урушни келтириб чиқариш мавзуси борасида сўз очишмоқда.

Бу муддат давомида Дональд Трамп  Суриянинг аваибазасига ҳаво зарбалар  бериш фармонини чиқарди.

Афғонистондаги АҚШ армияси қўмондонлиги ҳам илк марта  " она бомбаси" деб номланган ядровий бўлмаган энг катта бомбани бу мамлакатда синовдан ўтказди ва ўз таъбири билан террористлар марраларини нишонга олди. Трамп шунингдек  оғзаки равишда Шимолий Кореяни ядровий ҳужум билан таҳдид қилди.

Бундан ташқари Венесуэлла бўҳронини ҳал этиш учун ҳарбий вариантдан фойдаланиш керак деб иддао қилди. Бу эса шу ҳолдадирки, уни Эрон билан 6 лик гуруҳи ўртасидаги келишув яъни Баржом дастурига қарши кетмакет изҳороти, Афғонистон, Ироқ ва Сурияда АҚШ ҳарбий стратегиясини ўзгартириш каби иддаолари Осиё ғарбида  янги урушларни келтириб чиқишининг эҳтимоли бор деган тахминларни вужудга келтирган.

Ушбу ҳатти -ҳаракатлар ва изҳоротлар АҚШнинг ҳозирги давлати бу мамлакатнинг олдинги давлатларидан ҳам кўпроқ  халқаро масалалар ва мавзуларга нисбатан фақат зўравонлик ва қудратдан фойдаланиш пайида бўлганлигини кўрсатиб бермоқда.

АҚШ миллий хавфсизлик ташкилотининг собиқ директори Жеймс Клаппер Корея ярим оролида келиб чиққан бўҳронлар борасида қуйидагича фикр билдирганди:  Дональд Трамп ва Шимолий Корея ўртасидаги оғзаки уруш , халқаро миқёсидагиқуролли тўқнашувга айланишини имкони бор. Бу масала  эсимга  биринчи жаҳон урушини  келтиради. Шахсиятларни тарихдан сабоқ олишлари ва бундай хатоликларни таркорламасликларига умид қиламан.

 АҚШ президенти Дональд Трамп " АҚШнинг шукуҳ- шаҳоматини қайта тиклаймиз, " Аввал Америка" деган ваъдалар ва шиорлар билан  бу мамлакатни  совуқ уруш замонидаги бир қутбли  мамлакат ва ё  Шарқ блокини парчаланиб кетишидан кеийнги  энг қудратли мамлакат қилиб кўрсатишга уриниб келмоқда.

 Ушбу мақсадга эриша олиш учун ҳам АҚШ президенти  ҳарбий абзаллардан фойданиш ва  қўрқитишга асосланган сиёсталарни олиб бормоқда.

Ҳолбуки,  21 асрнинг уччинчи даҳасига кириш ҳолидаги дунёда ҳукм сураётган  вазият 20 аср яримидаги дунёдан бутклул фарқ қилади.

Энг асосий фарқи ҳам шундадирки,  АҚШ миллий қудрати ва унинг халқаро миқёсида таъсир кўрсатиши анча камайган.

Ҳозирги АҚШ қарзга ботиб кетган мамлакат ҳисобланади ва инфратузилмаси ҳам сусайиб кетган. Ҳатто ўз фуқаролари фаровонлиги ва турмуш даражасини яхшилаш учун етарли пул -маблағ ва иқтичодий потенсиалга эга эмас.

Ва ҳолангки Трамп ва унинг идеологик маслаҳатчилари  назарга тутган урушқоқлик ва ҳужум қилишга асосланган дастур ва сиёсатлар, кўп маблағ ва пулга эҳтиёж сезади.

Бундан ташқари ҳозирги дунё  бир неча қутбли жаҳонга айланган. Ривожланиш ҳолидаги кўп мамлакатлар ва халқлар ҳам  АҚШни қўрқуви ва қудратидан ҳаросга тушишмайди. Ш сабабдан Сурияга отилган ракеталар ҳамда Россия, Эрон, Венесуэлла, Корея Шимолий учун Трамп назарга тутган барча ҳатти ҳаракатлар билан Вашингтон давлати эълон этган мақсадларини амалга ошира олмайдиганлигига шубҳа йўқ.

 

Ёрлиқ