Барселонада содир этилган терактда 18 мамлакат фуқаролари жабрланди
(last modified Fri, 18 Aug 2017 10:33:28 GMT )
август 18, 2017 15:33 Asia/Tashkent
  • Барселона
    Барселона

Испания давлат масъуллари бу мамлакатнинг Барселона шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳужум оқибатида 18 мамлакат фуқароларини жабрланганлиги ҳақида хабар қилишди.

Франция ахборот агентлиги хабарига кўра,  Испаниянинг шаҳарни қўриқлаш ва фуқаролик мудофаа ташкилотлари кеча Барселона шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужумда 18 мамлакат фуқаролари жумладан Испания, Франция, Германия, Голландия, Аргентина, Венесуэлла,Белгия, Австралия, Венгрия, Перу, Ирландия, Юнонистон, Куба, Македония, Хитой, Италия, Руминия ва Алжазоир фуқароларини жабрланганлигини деб эълон қилишди.

Франция ташқи ишлар вазири ҳам Барселонада содир этилган терактда бу мамлакатанинг 26 фуқаросини жароаҳат олгани ва 11 нафарининг аҳволини оғир эканлигини маълум қилди.

Айтиш кераки кеча Барселона шаҳридаги Рамбла кўчасининг йўловчилар юришига мўлжалланган томонида ҳаракатланиб кетаётган кўплаб одамлар устига микроавтобус бостириб кирди. Бу ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлиб юздан ортиқ инсонлар жароҳат олишди.

Бу ҳужум учун масъулиятни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олган.