Афғонистонда Толибон гуруҳининг етакчиси ва 56 аъзоси йўқ қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i22254
Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан бу мамлакатнинг Пактиё ва Ҳилманд вилоятларида ўтказилган ҳарбий амалиётлар жараёнида Толибон гуруҳининг 56 нафар жангарилари ва бир нафар етакчиси ўлдирилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 18, 2017 18:42 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи
    Толибон гуруҳи

Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан бу мамлакатнинг Пактиё ва Ҳилманд вилоятларида ўтказилган ҳарбий амалиётлар жараёнида Толибон гуруҳининг 56 нафар жангарилари ва бир нафар етакчиси ўлдирилди.

"Ово"-"Афғон садо" ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, бу мамлакат Мудофаа вазирлиги ҳам Пактиё вилояти Гумел тумани атрофида хавфсизлик кучлар томонидан ўтказилган амалиётда Толибон гуруҳининг 56 нафар аъзолари ва бир нафар етакчиси ҳалок бўлган деб эълон қилди.

Огоҳ манбаларга асосан, бу амалиётда Ҳилманд, Қандаҳор ва Урузгон вилоятларидаги Толибон гуруҳининг  уруш бўйича  қўмондони муовини Асоми Оғо Муҳаммад қўлга олинган.

Сўнгги пайтларда Толибон гуруҳи Афғонистон жануби шарқида жойлашган Пактиё ва бу мамлакат жанубидаги Қандаҳор, Ҳилманд ва Урузгон вилоятларига қарши ҳужумларини оширган. Бу ҳужумлар ортидан афғон ҳарбий кучлари ҳам бу гуруҳ аъзоларига қарши кенг- қамрволи амалиётларини бошлаган.