Лавров: Миср давлати Сурия бўйича ўтказилаётган музокараларга қўшилади
Қоҳира давлати Қозоғистон музокаралари жараёни диорасида Сурия масаласининг сиёсий ҳал этилиши учун ҳамкорлик қилишга қарор қабулди
Россия ташқи ишлар вазири Миср давлатининг Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказиладиган Сурия бўйича музокарада иштирок этиши ҳақида хабар берди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун душанба куни Москвада Миср ташқи ишлар вазири билан ўтказган қўшма ахборот конференциясидаги чиқишида, музокараларга Миср тарафининг қўшилаётганига ишора қилиб шундай айтдики, Қоҳира Қозоғистон музокаралари жараёни диорасида Сурия масаласининг сиёсий ҳал этилиши учун ҳамкорлик қилишга қарор қабулди.
Сергей Лавровнинг айтишича, Миср ва Россия суриялик исёнчиларни Сурия давлати билан музокара ўтказиш учун Қоҳира ва Москва гуруҳида иштирок этишга ташвиқ қилади.
Россия ташқи ишлар вазири Суриянинг шимолий ғарбидаги Эдлиб вилоятидаги хавфсиз минтақага ишора қилиб шундай айтдики, ушбу минтақа мавзуси ҳақида ҳарбий экспертлар даражасидаги масала кўрилмоқда ва ушбу масала юзасидан август ойининг охирига қадар суҳбат ва музокара бўлиб ўтади. Эрон, Россия ва Туркия ушбу минтақа бўйича ихтилофларни ҳал этиш учун Остона келишуви жараёнига кафил сифатида саъй-ҳаракат қилади.
Эрон ислом жумҳурияти, Россия ва Туркия 2017 йилнинг май ойида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган Сурия бўйича музокараларнинг тўртинчи босқичида Суриянинг Эдлиб вилоятида, Ҳумснинг айрим қисмларида, шарқий Ғута, Даръо ва Қанитра минтақаларида хавфсиз ҳудуд барпо этиш ҳақида англашув меморандумини имзолашган эди.