НАТО Россиядан ҳарбий машғулотларни ўтказишда шаффоф бўлиши сўради
(last modified Wed, 23 Aug 2017 13:11:29 GMT )
август 23, 2017 18:11 Asia/Tashkent
  • НАТО Россиядан ҳарбий машғулотларни ўтказишда шаффоф бўлиши сўради
    НАТО Россиядан ҳарбий машғулотларни ўтказишда шаффоф бўлиши сўради

Москва НАТОга аъзо бўлган мамлакатлар сингари ўзининг ҳарбий машғулотларини Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг рухсати билан ўтказиши керак

Россия ва Ғарб ўртасидаги кескинликлар давом этиши ортидан, НАТО бош котиби Моквадан ҳарбий машғулотларни ўтказишда имкон қадар шаффоф бўлишларини сўради.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Германиянинг Франкфурт Алгемойна рўзномаси билан қилган суҳбатида шундай айтдики, Москва НАТОга аъзо бўлган мамлакатлар сингари ўзининг ҳарбий машғулотларини Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг рухсати билан ўтказиши керак.

НАТО бош котиибига кўра, Россия ва НАТО ўртасидаги англашмовчиликлар ва кескинликлар хатари камайиши ва юмшаши лозим. Германия ташқи ишлар вазири ҳам бундан бироз олдинроқ шундай айтган эдики, НАТО ташкилоти Россиянинг муносабатларига тегишлича жавоб қайтаради.

Россия 2015 йилдан буён НАТО ташкилоти ва Американинг кескинлик келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатлари ортидан ўзининг чегара олди машғулотларини янада кучайтирди. 

Ёрлиқ