Путин ўз маъмурияти раҳбарини ўзгартирди
(last modified Fri, 12 Aug 2016 13:44:52 GMT )
август 12, 2016 18:44 Asia/Tashkent
  • Путин ўз маъмурияти раҳбарини ўзгартирди

Россия президенти Владимир Путин тегишли фармойиш билан президент маъмурияти раҳбари Сергей Ивановни лавозимидан озод қилди

Россия президенти Владимир Путин тегишли фармойиш билан президент маъмурияти раҳбари Сергей Ивановни лавозимидан озод қилди. Кремл сайтида маълум қилинишича, энди у Россия президентининг Табиатни муҳофаза қилиш, экология ва транспорт масалалари бўйича махсус вакили сифатида иш олиб боради.

Путин ўз маъмуриятининг янги раҳбари этиб Антон Вайнони тайинлаган. Бунгача у Сергей Ивановнинг ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди. Унинг ишини энди Владимир Островенко давом эттиради. Хабар қилинишича, Иванов ўзини ишдан озод этишни президентдан ўзи илтимос қилган. Қайд этиш керакки, Сергей Иванов аввалроқ махсус хизматларда ишлаган. У интервьюларидан бирида хизмат пайтида Владимир Путин билан хонадош бўлгани, жосусликка ишқибозлиги ҳақида гапириб берганди.

Разведкада ишлаган вақтларини ёдга олатуриб у Давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ)нинг Ленинград бошқармасида Путин билан битта хонада ишлаганини айтиб ўтган.