август 29, 2017 18:23 Asia/Tashkent
  • Россия масъули
    Россия масъули

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари АҚШ олиб бораётган сиёсатлари ва ҳатти ҳаракатлари Баржом дастурини бузишга қаратилганлигини таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Россия ташқи ишлар вазири муовини Сергей Рябков  сўзлаган нутқида Вашингтон  давлати ядровий келишув яъни Баржом дастури  доирасидаги ўз мажбуриятларини риоя қилиб, бу келишувнинг барча қоида ва меъёрларини ижро этиши керак деб айтди.

Россия ташқи ишлар вазири муовини шунингдек  Москва давлати  АҚШ томонидан Баржом дастури доирасидаги мажбуриятларни рияо этилмаётганлигидан огоҳдир. Вашингтон давлатининг шундай ҳатти-ҳаракати  Баржом дастурини оёқ ости этишдан ўзга нарса эмас деб қўшимча қилди.

Россия ташқи ишлар вазири муовинига кўра, АҚШ давлати Баржом дастуридан чиққанида  Европа Иттифоқи  ушбу келишувни ижро этишни давом эттириш учун лозим чора -тадбирлар кўриб чиқиши мумкин деб изоҳлади.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерика Могерини ҳам яна бир бор  Баржом дастурини Халқаро  келишув эканлигини таъкидлаб, барча томонларни бу келишувни риоя қилишга чақирган.

 

Ёрлиқ