АҚШ ҳаво ҳужумларида Ҳирот вилоятида 35 киши ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i22730-АҚШ_ҳаво_ҳужумларида_Ҳирот_вилоятида_35_киши_ҳалок_бўлди
АҚШ армияси учувчисиз учоқларини Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятига берган авиазарбаларида 35 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 29, 2017 18:34 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳаво ҳужумларида
    АҚШ ҳаво ҳужумларида

АҚШ армияси учувчисиз учоқларини Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятига берган авиазарбаларида 35 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди.

Тасним ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, АҚШ армияси учувчисиз учоқларини Ҳирот вилоятидаги Бахтобод минтақаси қишлоқларидан бирини нишонга олганида  аксарияти аёллар ва болалар бўлган 35 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Ҳозиргача афғон масъуллари ва Кобулдаги АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлиги бу  ҳужум сабабларини шарҳлагани йўқ.

Мазкур ҳужум оқибатида бир гуруҳ афғонистонликлар жароҳат олган.