Афғонистон мудофаа вазирлиги Американи огоҳлантирди
АҚШлик ҳарбийлар Афғонистоннинг хавфсизлик идоралари билан келишмаган ҳолда Афғонистоннинг турли минтақаларида ҳарбий амалиётларни амалга оширди
Афғонистон мудофаа вазирлиги Американинг Афғонистон юртида ўзбошимчалик билан ҳарбий амалиётлар ўтказилишига рухсат берилмагани ҳақида хабар берди.
Ирна ахборот агентлигининг сешанба куни тарқатган хабарига кўра, Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Давлат Вазирий АҚШнинг Афғонистон давлати билан олдиндан ке лишмасдан туриб, учувчисиз учадиган самолётлар билан ҳаво ҳужумларини амалга ошираётганини кескин танқид қилиб шундай айтдики, ҳеч қайси бир мамлакат ҳатто Америка қўшма штатлари ҳам Афғонистонда ўзбошимчалик билан ҳарбий амалиёт ўтказишга рухсати йўқ ва қатъиян ман этилади.
Америкалик ҳарбийлар Афғонистоннинг хавфсизлик идоралари билан келишмаган ҳолда Афғонистоннинг турли минтақаларида ҳарбий амалиётларни амалга оширди. Сешанба куни АҚШнинг безпилот самолётлари томонидан Афғонистоннинг ғарбидаги Ҳирот вилоятининг Бахтобод минтақасида огоҳлантирмасдан ва тўсатдан ўтказилган ҳаво ҳужумларида кўплаб аёллар ва ёш болалар ҳаётдан кўз юмди.