Россия ва Белоруссия қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади
Россия мудофаа вазирининг ўринбосари Александр Формин ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, Россия ва Белоруссия ўртасида ўтказиладиган "Ғарб -2017" деб номланган ҳарбий маневр фақат мудофаа тактик машғулотлари бўлиб
Россия мудофаа вазирлиги Белоруссия билан ўтказиладиган қўшма ҳарбий машғулотларни мудофаага қаратилган деб маълум қилди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия мудофаа вазирининг ўринбосари Александр Формин ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, Россия ва Белоруссия ўртасида ўтказиладиган "Ғарб -2017" деб номланган ҳарбий маневр фақат мудофаа тактик машғулотлари бўлиб, ушбу қўшма маневр ўтказилишидан кўзланган мақсад, икки иттифоқчи мамлакатнинг тинчлигини ва хавфсизлигини таъминлашдир.
Ушбу хабарга биноан, Россия ва Белоруссия ўртасида ўтказиладиган қўшма ҳарбий машғулотлар чоршанба кунидан бошлаб 20 сентябр кунида қадар Россиянинг учта ғарбий вилоятларида ва Белоруссиянинг чегара минтақаларида ўтказилади.