Пентагон Афғонистонда 11 минг АҚШ ҳарбийлари борлигини тасдиқлади
Афғонистон ҳудудларида АҚШ ҳарбий кучлари сони борасидаги Пентагон ҳисоб- китоблари олдинроқ эълон қилинган 8 минг 400 нафар рақамдан буткул фарқ қилади.
Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагоннинг етакчи масъулларидан бири Кеннет Маккензи сўзлаган кечанги нуктқида Афғонистон ҳудудларида 11 минг нафар АҚШ ҳарбийлари жойлаштирилганлиги ҳақида хабар берди.
Ўтган йилнинг июль ойида АҚШ собиқ президенти Барак Абама Афғонистонда энг кўпи билан 8 минг 400 нафар АҚШ ҳарбийлари жойлаштирилиши кераклигини таъкидлаганди ва армия қўмондонлари ҳам Афғонистонда янги ҳарбий бўлинмаларни юборишга монелик қилди. Бу орада қисқа муддат хизмат қилувчи ҳамда махфий тарзда жойлаштирилган АҚШ ҳарбий кучлари сони инобатга олинмаганди деб қўшимча қилди Маккензи.