НАТО Озарбайжон ҳарбийларига ҳарбий таълим ўргатияпти
Шимолий Антлантика шартномаси ташкилоти НАТО, Бакуда Озарбайжон республикаси ҳаво кучларининг офицерларига ҳарбий тайёргарликдан ўтказишга доир ўқув тактик машғулотларини бошлади
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “НАТОнинг Озарбайжон ҳарбийларига ҳарбий таълим ўргатишлари”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Шимолий Антлантика шартномаси ташкилоти НАТО, Бакуда Озарбайжон республикаси ҳаво кучларининг офицерларига ҳарбий тайёргарликдан ўтказишга доир ўқув тактик машғулотларини бошлади.
Ушбу ўқув машғулотларида Озарбайжон ҳарбийларига ҳарбий ва хавфсизлик соҳасидаги турли йўналишлар бўйича таълим беришлари кўзда тутилган. Ушбу ўқув курслари 8 сентябр кунигача давом этади. НАТОнинг Озарбайжон республикаси ҳаво кучлари офицерлари учун ўқув тактик машғулотларининг ўтказилиши, НАТО ҳарбий ташкилотига аъзо бўлган бир нечта мамлакатлари ва шунингдек Озарбайжон республикаси иштирокида Грузияда ўтказилаётган ҳарбий машғулотлар билан бир пайтга тўғри келмоқда. Озарбайжон ва Грузия Жанубий Кавказ ҳудудларида жойлашган бўлиб, Россия билан ҳам чегарадош бўлади. Охирги 20 йил мобайнида Америка қўшма штатлари янги давлатларни аъзоликка қабул қилиш билан бирга, НАТО ташкилотининг қамровини Шарқ томонга қарата кенгайтирди. НАТО ҳарбий ташкилоти ўтган йиллар давомида ўзига янги мамлакатларни аъзо қилиш билан чекланмади ва ушбу масалада Собиқ совет иттифоқи Блокига ёрдам ҳам кўрсатмади. Бундан ташқари ушбу минтақадаги юртларни ва жаҳоннинг бошқа давлатларини Россияга қарши турли муаммоларни қўллаб фойдаланди.
Шу боисдан, экспертларлар шундай фикр билдиришмоқдаки, НАТОнинг Грузия сингари мамлакатларда кетма-кет ҳарбий машғулотларни ўтказишдан мақсади Россияни безовта қилиш ёки бўлмасам Россия чегараларидаги минтақаларнинг нотинч эканлигини намоён этиш кўзда тутилган. Турли далилларга биноан, Москва раҳбарлари НАТО ҳарбий ташкилотининг Шарқ томонга қараб кенгайишига ва собиқ совет иттифоқи мамлакатларини ушбу ташкилотга аъзо қилиб олишига кескин қаршилик кўрсатиб келмоқда. Негаки, ушбу ҳарбий ташкилотларга аъзо қилиб олинаётган давлатлар Россия учун чегарадош ва тинч жойлар ҳисобланади. Кремл давлатининг расмийлари Марказий Осиё мамлакатларини ва Кавказдаги республикаларни Россия учун осойишта ва тинч ҳаёт деб талқин қилишади. Дарҳақиқат, Россия Озарбайжон республикаси ва Грузия каби мамлакатларнинг НАТО ҳарбий ташкилоти билан ҳамкорлик қилишдаги ҳаракатлари доирасидаги сиёсатларига ўз қаршилигини билдиради.
Бундан бир қанча олдинроқ, Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Валерий Герасимов НАТОнинг Россия чегарларига яқин бўлган ҳудудларда ҳарбий фаолиятларини янада кенгайтираётганидан хавотирланиш билдириб шундай айтдики, НАТО ташкилотининг Россия чегараларига яқин бўлган минтақаларда ҳарбий фаолиятларини янада кучайтириши Европа хавфсизлиги учун ижобий таъсир кўрсатмайди ва ёрдам ҳам қила олмайди. Жанубий Кавказ ҳудудларида жойлашган мамлакатларнинг Грузия сингари мамлакатларда узлуксиз олиб борилаётган ҳарбий машғулотларда иштирок этишлари, Россия учун унчалик ҳам хуш келмайди ва жиддий хавотирланишига туртки бермоқда. Арманистоннинг ҳарбий соҳадаги айрим экспертлари, Россиянинг Арманистонни НАТОнинг Грузияда ўтказаётган ҳозирги ҳарбий машғулотларида иштирок этмаслигига мажбур қилганлигини иддао қилишияпти. Ҳолбуки, Арманистон парламенти раисининг ўринбосари Эдуард Шармазанов, Арманистоннинг НАТОнинг Грузияда ўтказаётган ҳарбий машғулотларида иштирок этмаслиги сабабини, Озарбайжон ҳарбийларининг ушбу машғулотларда иштирок этиши туфайли деб атади.
Ушбу баёнотга ўз муносабатини билдирган Аманистонлик сиёсий таҳлилчи Рубин Магробияннинг айтишича, Россия Арманистонни Грузиядаги ўтказилаётган тактик манёврларида иштирок этмаслигига мажбур қилган. Унга кўра, агар Озарбайжон республикасининг Грузиядаги ҳарбий машғулотларда иштирок этиши Арманистоннинг иштирок этишига монеълик қилган бўлса, унда нима учун Арманистон Озарбайжон ҳамроҳлигида Россияда ўтказилаётган Дунё армиялари ўйинларида иштирок этияпти? Грузияда 3-11 сентябрь кунлари қўмондонлик-штаб ва дала манёврлари кўзда тутилган Грузия-НАТОнинг “Шахдам ирода 2017” номли кўп миллатли ҳарбий машғулотлари ўтказилмоқда. “Грузиянинг Орфоло полигонида 3 сентябрь соат 12.00да “Шахдам ирода 2017” ҳарбий машғулотларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилишда Грузия президенти Георгий Маргвелашвили ва мудофаа вазири Леван Изория иштирок этди”.
АҚШ денгиз пиёда қўшинлари шерикчилигида ўтадиган ушбу машғулотлар 7 марта бўлиб ўтади. Ҳарбий машғулотлар дала ва штаб босқичларини кўзда тутади. Машғулотлардан мақсад грузиялик ҳарбийларнинг АҚШ ва бошқа ҳамкор давлатлар ҳарбийлари билан ўзаро ҳаракатланиши, инқирозларга жавоб беришга тайёрлигини яхшилаш ва НАТОнинг тез жавоб бериш кучлари таркибида қўшма операцияларда иштирок этиши ҳисобланади. Жорий йилдаги машғулотларда НАТОга аъзо давлатлар, Грузия, АҚШ, Латвия, Руминия ва Арманистон ҳарбийлари иштирок этишади. Шу муносабат билан Грузияга 500 нафар америкалик ҳарбий етиб келган. Грузия ва НАТО ўртасидаги ҳамкорлик 1994 йилдан Грузия НАТОнинг “Тинчлик учун ҳамкорлик” дастури иштирокчисига айланганидан бери бошланган. 2004 йилда Грузияда бўлиб ўтган инқилобдан кейин, Грузия ва НАТО ҳамкорлиги янада жадаллашди. 2008 йил Бухарестда ўтган НАТО саммитида Грузия альянс стандартларига мувофиқ келса, НАТО аъзоси бўлиши мумкинлиги тасдиқланган. Грузияда охирги йиллар кўп миллатли машғулотлар тез-тез ўтказилмоқда. Улардан энг йириклари “Грузия-НАТО” машғулотлари ҳисобланади. Уларда турли давлатлардан минглаб ҳарбийлар иштирок этишади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.
Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.