Владимир Путин Мьянмадаги тўқнашувларга изоҳ берди  
(last modified Fri, 08 Sep 2017 16:24:32 GMT )
сентябр 08, 2017 21:24 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин ва Ражаб Таййиб Эрдуғон
    Владимир Путин ва Ражаб Таййиб Эрдуғон

Россия президенти Владимир Путин Россия ва Миср ҳар қандай зўравонликларга қарши эканлигини таъкидлаб,   Мянма ҳукуматини   вазиятни назоратга олишга чақирди.

 Мьянмадаги тўқнашувларга изоҳ берар экан, Владимир Путин Россия ва Миср ҳар қандай зўравонликларга қарши эканлиги ва Мьянма ҳукумати вазиятни назоратга олишга чақирилганлигини баён этди, деб хабар берди РИА Новости.

"Матбуот хизмати Мьянмадаги воқеаларни баҳолаш бўйича Миср билан ҳамкорликдаги баёнотимизни чоп этиши керак эди. Биз ҳар қандай зўравонликларга қаршимиз ва ушбу давлат ҳукуматини вазиятни назоратга олишга чақирамиз", — деди Путин Хитойдаги БРИКС саммити матбуот анжуманида.

Куни кеча Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон Мьянмадаги рохиня мусулмонлари билан юз берган инқирозни Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 20 та мусулмон давлат раҳбарлари билан муҳокама қилганлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Туркия Мьянмадаги инқироз масаласини БМТнинг Бош Ассамблеясига муҳокама қилиш учун олиб чиқмоқчи.

Қирғизистон Мьянмадаги вазият юзасидан жиддий хавотир изҳор қилди. Шунингдек, Қирғизистон ТИВ Мьянмадаги қуролли низолар фақатгина тинч йўл билан ҳал қилиниши зарурлигини билдирган.