ИРНА ва ҚАЗИНФОРМ ӯртасида ӯзаро англашув меморандуми имзоланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i23025
Эрон Ислом Жумҳуриятининг ИРНА ахборот агентлиги ва Қозоғистон давлат ахборот агентлиги ҚАЗИНФОРМ ӯзаро ҳамкорлик тӯғрисида англашув меморандуми имзо қилишди.
(last modified 2018-08-22T17:52:01+00:00 )
сентябр 08, 2017 21:29 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қозоғистон
    Эрон ва Қозоғистон

Эрон Ислом Жумҳуриятининг ИРНА ахборот агентлиги ва Қозоғистон давлат ахборот агентлиги ҚАЗИНФОРМ ӯзаро ҳамкорлик тӯғрисида англашув меморандуми имзо қилишди.

Бу ҳужжат асосида информатсион маҳсулотларни ӯзаро айирбошлаш,   муштарак дастурлар ва тажриба алмашиш курслари ташкил қилиш, информатсион руҳдаги фотосуратлар кӯргазмаларини ӯтказиш каби муштарак фаолиятлар кӯзда тутилган.

Англашув меморандумида Эрон ва Қозоғистон ташқи сиёсатига оид хабарларни  тарқатишда ҳамкорлик қилиш масаласига   алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ӯтамиз, ИРНА Эрон Ислом Жумҳуриятининг расмий ахборот агентлиги бӯлиб, дунё миқёсида унинг ӯттиздан ортиқ бӯлимлари мавжуд.

 ҚАЗИНФОРМ ҳам Қозоғистон мамлакатининг энг улкан ахборот агентлигидир.