Япония ва АҚШ Корея ярим ороли устида ҳаво машғулотларини ўтказишди
Япония ўзининг F-15 қирувчи самолётлари билан бугун эрталаб Американинг бомбардимончи самолётлари иштирокида Корея ярим оролининг устида қўшма ҳаво манёврини ўтказишган.
Ройтерз ахборот агентлигининг Токиодан тарқатган хабарига кўра, Япония ҳаво кучларининг баёнотида келишича, Япония ўзининг F-15 қирувчи самолётлари билан бугун эрталаб Американинг бомбардимончи самолётлари иштирокида Корея ярим оролининг устида қўшма ҳаво манёврини ўтказишган.
Япония Мудофаа вазирлиги Шимолий Корея республика ташкил этилганининг 69 йиллиги муносабати билан янги баллистик ракета учириши мумкинлигини истисно этмаяпти. Бу ҳақда мудофаа маҳкамаси раҳбари Ицунори Онодэра маълум қилди. «Шимолий Кореянинг баёнотлари ва ҳаракатларидан келиб чиқадиган бўлсак, буни истисно этиб бўлмайди.
Албатта, огоҳликни оддий кунларда ҳам сақлаб туриш муҳим, бироқ ўтган йили Пхеньян 9 сентябрь куни бешинчи ядро синовини ўтказган эди», - дея Мудофаа вазирлиги раҳбари сўзларини келтиради ТАСС. Аввалроқ Япония бош вазири Синдзо Абэ жаҳон ҳамжамиятини Шимолий Кореягага максимал тарзда босим ўтказишга чақирган эди.