Исломий мамлакатлар Мянма мусулмонларига инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш лойиҳасини олқишлашди
Исломий мамлакатлар Бангладешга бошпана олган 300 мингга яқин мянмалик мусулмонгларга ёрдам беришга асосланган БМТ лойиҳасини қўллаб- қувватладилар.
Миср ахборот агентлиги хабарига кўра, БМТ ва бошқа айрим халқаро ташкилотлар Бангладеш мамлакатида бошпанаҳ олган 300 мингга яқин мянмалик мусулмонларга ёрдам кўрсатиш жумладан уларга озиқ -овқат, дори -дармон, сувдан иборат кумакаларни етказиб бериш учун махсус лойиҳасини тайёрлашган.
Бунга илова БМТнинг инсонпарварлик муассасалари ҳам мянмалик қочқинлар борадиган Мянма ва Бангладеш ўртасидаги чегара минтақаларида махсус ёрдам гуруҳларини сафарбар этган.
Мазкур хабарга биноан, БМТ шунингдек мянмалик мусулмонларга ёрлдам етказиб бериш учун 7 миллион доллар ажратган.
БМТнинг қочқинларга оид олий комиссариати ҳам чиқарагн баёнотида сўнгги икки ҳафта ичида зўравонлик ва ҳужумлардан қочган Мянманинг Ракхайн штатининг 300 мингга яқин мусулмонлари Бангладеш ҳудудига ўтганлар деб эълон қилди.