БМТ Сионистик режимнинг Фаластин юртидаги ишғолгарлик ҳаракатларини кескин қоралади. 
(last modified Wed, 13 Sep 2017 13:27:56 GMT )
сентябр 13, 2017 18:27 Asia/Tashkent
  • БМТ Сионистик режимнинг Фаластин юртидаги ишғолгарлик ҳаракатларини кескин қоралади.
    БМТ Сионистик режимнинг Фаластин юртидаги ишғолгарлик ҳаракатларини кескин қоралади.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг тижорат ва тараққиёт ҳақидаги янги ҳисоботида, Исроил томонидан шарқий Қуддус ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳиллари ишғол этилгани кескин қораланди

Бирлашган миллатлар ташкилоти Сионистик режимнинг Фаластин юртида 60 йилдан ортиқ вақт мобайнида ишғолгарлик ҳаракатларини олиб борганлиги учун кескин қоралади. 

Раштудей ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Бирлашган миллатлар ташкилотининг тижорат ва тараққиёт ҳақидаги янги ҳисоботида, Исроил томонидан шарқий Қуддус ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳиллари ишғол этилгани кескин қораланди. Шунингдек ушбу ҳисоботда, Исроил режимининг ушбу ишғол этилган ерларда шаҳарчалар қуриш ҳаракатлари Фаластиннинг ривожланишига ва тараққий этишига тўсқинлик қилаётгани таъкидланган. 

Шунингдек, БМТ конференциясининг тижорат ва тараққиёт ҳақидаги ҳисоботида келишича, Исроил ўз қонунларига Фаластин халқини мажбурий бўйсиндирмоқда. Шундан келиб чиқиб, Фаластин ва Исроил ўртасидаги зиддият ва низоларни тугатишга қаратилган умидворликлар барҳам топди ва Исроил режимининг ишғолгарлик ҳаракатлари янада кучайди. Бундай вазият эса, Фаластиннинг иқтисодий ва ижтимоий шароитларини янада ёмонлаштирияпти. 

2016 йилда Бирлашган миллатлар ташкилотининг хавфсизлик кенгаши Исроил режимини ишғол этилган Фаластин ерларида шаҳарчалар қуриш ҳаракатларини тўхтатиш юзасидан резолюция қабул қилган эди.