Лондон метросида портлаш юз берди
(last modified Fri, 15 Sep 2017 14:06:56 GMT )
сентябр 15, 2017 19:06 Asia/Tashkent
  • Лондон метросида портлаш
    Лондон метросида портлаш

Лондон метроси вагонларидан бирида юз берган портлашда бер неча шахс жароҳат олган

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Лондон метросида портлаш содир бўлди, деб хабар қилди РИА Новости Sun газетасига асосан.

Нашрга кўра, портлаш натижасида бир нечта киши юз куйиш жароҳатини олган. Воқеа жойига шошилинч тиббий хизмат ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келишди. Гувоҳларга кўра, метро вагони ичида оқ контейнер портлаб кетди.

"Парсонс-Грин метро бекатида рўй берган ҳодиса ҳақида хабаримиз бор. Полиция ходимлари воқеа жойида ишламоқда", — деб ёзилган Лондон полициясининг Twitterида

Ёрлиқ