Арманистон қуролли кучлари ўтган 24 соат ичида Қорабоғ минтақасида оташкесимни бузди
Арманистон қуролли кучлари ўтган 24 соат ичида оғир қуроллардан фойдаланиб 11 маротаба Қорабоғ минтақасида оташкесимни бузди
Озарбайжон республикаси мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Арманистон қуролли кучлари ўтган 24 соат ичида оғир қуроллардан фойдаланиб 11 маротаба Қорабоғ минтақасида оташкесимни бузди. Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Озарбайжон мудофаа вазирлиги матбуот идораси мавзу бўйича тафсилотларга ишора қилмасдан, ушбу хабарни эълон қилиш билан чекланиб қолди. Арманистон ва Озарбайжон республикалари ўртасидаги зўравонликлар 2 апрел кунида Қорабоғ минтақаси можароси юзасидан яна бир бор қайтадан бошланган эди. Икки томон ҳам 5 апрел кунида Россия воситачилигида ўқ отишни тўхтатиш бўйича битимни имзолашди. Лекин, ушбу битим имзоланган санадан бери, икки тараф бир бирларини оташкесимни бузишда айблаб келишади.