Яман халқ кучлари ва армияси Саудия арабистонининг ҳарбий базасини нишонга олди
(last modified Sat, 16 Jul 2016 14:18:04 GMT )
июл 16, 2016 19:18 Asia/Tashkent
  •  Яман халқ кучлари ва армияси Саудия арабистонининг  ҳарбий базасини нишонга олди

Яман халқ кучлари ва армияси Саудия арабистонининг ҳарбий базасини нишонга олди

Яман халқ кучлари ва армияси Саудия арабистонининг ушбу мамлакат жанубидаги ҳарбий базасини нишонга олди. Ал-Мусайра телеканали тарқатган хабарга кўра, Арабистон томонидан оташкесмни бузишига жавобан Яман халқ кучлари ва армияси ҳам шанба куни Саудия арабистонининг Нажрон вилоятидаги ҳарбий базасини нишонга олди. Натижада эса, бир нечта тажовузкорлар ҳалок бўлди. Шу билан бирга Яман хавфсизлик кучлари Саудия арабистонига таалуқли бўлган ёлланмаларнинг 32 нафар аъзосини Маърабдаги жанг минтақасидан қочиб кетаётган пайтларида қўлга олишган. Шунингдек, Арабистон томонидан Яманда ўқ узишни тўхтатиш бўйича келишувни бузиш давомида, Саудия арабистонининг бомбардимончи самолётлари Яман марказидаги Маъраб вилоятини бомбардимон қилди.