АҚШ давлати яна 3 мингдан ортиқ аскарларни Афғонистонга жўнатмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/world-i23527-АҚШ_давлати_яна_3_мингдан_ортиқ_аскарларни_Афғонистонга_жўнатмоқчи
Хабарларга кўра, АҚШ давлати яна минглаб ҳарбий кучларини Афғонистон ҳудудларига сафарбар этиш қарорига келган.
(last modified 2018-08-22T17:52:09+00:00 )
сентябр 19, 2017 17:50 Asia/Tashkent
  • 3 мингдан ортиқ аскарлар
    3 мингдан ортиқ аскарлар

Хабарларга кўра, АҚШ давлати яна минглаб ҳарбий кучларини Афғонистон ҳудудларига сафарбар этиш қарорига келган.

ПрессТВ телеканали тарқатган хабарига кўра, кеча АҚШ мудофаа вазири Жеймс Матис  Афғонистон  ҳудудларида яна  3 мингдан ортиқ АҚШ ҳарбийларини жойлаштирилишини тасдиқлади.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг ушбу ҳатти -ҳаракати  Афғонистонга яна минглаб ҳарбийларни сафарбар этиш учун бу мамлакат президенти Дональд Трампнинг янги стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп август ойида  Афғонистон масаласига нисбатан Вашингтон давлатининг  янги стратегиясини эълон қилганди. Ушбу стратегияга асосан Афғонистон ҳудудларида  4 мингга яқин АҚШлик ҳарбийлар жойлаштирилади.

Янги аскарлар Афғонистонда жойлаштирилган НАТО ташкилотининг  5 минг ҳарбийлари ва АҚШнинг 8 минг 400 аскарларига қўшилиши кутилмоқда.

АҚШнинг янги ҳарбий стратегияси шундай бир ҳолда эълон қилинганки, сиёсий экспертлар Афғонистон ҳудудларида хавфсизлик ва сиёсий вазиятни тобора таранглашиб бораётганлигидан хабар беришмоқда.