Трамп: Эрон ядровий келишувини Америка тарихида энг ёмон келишув деб атади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i23577-Трамп_Эрон_ядровий_келишувини_Америка_тарихида_энг_ёмон_келишув_деб_атади
АҚШ президентининг қайд этишича, Эрон ядровий дастурига доир келишув Америка учун бош оғриқ ва шармандали бўлган
(last modified 2018-08-22T17:52:10+00:00 )
сентябр 20, 2017 17:42 Asia/Tashkent
  • Трамп: Эрон ядровий келишувини Америка тарихида энг ёмон келишув деб атади
    Трамп: Эрон ядровий келишувини Америка тарихида энг ёмон келишув деб атади

АҚШ президентининг қайд этишича, Эрон ядровий дастурига доир келишув Америка учун бош оғриқ ва шармандали бўлган

АҚШ президенти Доналд Трамп яна бир бор Эрон билан ядро шартномасини қоралади. У БМТ Бош ассамблеясидаги чиқиши давомида шундай баёнот билан чиқди. Унга кўра, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув энг ёмон битим бўлиб, унда Америка ҳам ҳозиргача иштирок этиб келияпти. 

АҚШ президентининг қайд этишича, Эрон ядровий дастурига доир келишув Америка учун бош оғриқ ва шармандали бўлган. Террорчиларнинг хомийси бўлмиш Доналд Трамп ўз нутқи давомида шундай айтдики, террорчилар ва экстремистлар янада қудратли бўлишди ва дунёнинг барча нуқталарига тарқалишди. 

Шунингдек, АҚШ президенти Шимолий Кореяни бутунлай йўқ қилиш билан ҳам таҳдид қилди. Американинг Шимолий Кореяни буткул йўл қилишдан бошқа чораси қолмайди деди. Трамп БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан Шимолий Кореяга қарши резолюция қабул қилганини таъкидлаб ўтди.