Россияда террорчилик таҳдидлари ҳақидаги аноним қўнғироқлар давом этияпти
-
Россияда террорчилик таҳдидлари ҳақидаги аноним қўнғироқлар давом этияпти
Россиядаги ўнлаб шаҳарларда жойлашган маъмурий бинолар, ўқув юртлари, аэропортлар, вокзаллар ва савдо марказларида эвакуация амалга оширилди.
Россияда бомбалар ўрнатилгани ҳақидаги аноним қўнғироқлар туфайли ҳафта давомида тўрт юз мингга яқин киши эвакуация қилинди.
Ирна ахборот агентлигининг маълум қилишича, жами 80 та шаҳардаги мингдан ортиқ бинода эвакуация ўтказилди. Портлаш хавфи ҳақидаги хабарлардан ҳеч бири тасдиқланмади.
Аноним қўнғироқлар тўлқини 11 сентябрдан бошланди. Россиядаги ўнлаб шаҳарларда жойлашган маъмурий бинолар, ўқув юртлари, аэропортлар, вокзаллар ва савдо марказларида эвакуация амалга оширилди.
Минтақаларда шундан сўнг таҳдид ҳақидаги ёлғон хабар юзасидан ишлар қўзғатилди. ФХХ ҳам шундай текширув олиб бормоқда.
«РБК» нашри бу масала бўйича суриштирув ўтказиб, қўнғироқлар Брюсселдан бўлганини аниқланди.