Афғонистон президенти Покистонни огоҳлантирди
(last modified Sun, 24 Sep 2017 13:29:40 GMT )
сентябр 24, 2017 18:29 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти
    Афғонистон президенти

Афғонистон президенти Покистон давлатини терроризмга қарши кураш жараёнида имкониятни бой бериши тўғрисида огоҳлантирди.

СИ ЭН ЭН телеканали хабарига кўра, кеча Афғонистон президенти Ашраф Ғани  Нью-йоркда ўтказилган Осиё анжуманида  Покистон ушбу фурсатдан фойдаланмаганида  катта товон тўлаши тўғри келади, Шунинг учун терроризмга қарши кураш жарёнида қатнашиш Исломобод давлатининг манфаатидадир деб айтди.

Ашраф Ғани  икки мамлакат ўртасидаги ихтилофларга ечим топиш учун Пкоистон билан музокара ўтказишга тайёр эканлигини таъкидлаб, Кобул давлати  урушни тугатиш ҳамда мамлакатда тинчлик барқарорлик ва хавфсизликни таъминланишини истайди деб қўшимча  қилди.

Ўтган йиллар ичида Афғонистон ва  ва Покистон  ўртасидаги алоқалар совуқлашиб кетган. Икки мамлакат ўртасидаги чегара ихтилофларга қўшимча икки давлат ҳар доим бир бирини терроризмни ҳимоя қилишда айблаб келишмоқда.