Россиялик мусофирлар турли мамлакатлар аэропортларида сарсон -саргардон бўлмоқда
Россиянинг ВИМ -авиа компаниясиниг банкротликка учрагани туфайли Россия ичкариси ва турли мамлакатлар аэропортларида минлаб россиялик мусофирларни сарсон- саргардон бўлгани ортидан Владимир Путин бу мамлакат бош вазири муовини ва транспорт вазирини танбиҳ бериб қўйди.
Спутник ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия президенти Владимир Путин турли мамлакатларда минглаб россиялик мусофирларни сарсон -саргардон бўлганидан кейин бу мамлакат бош вазири муовини Аркадий Дворкович ва транспорт вазири Максим Соколовга ҳайфсан берди.
Мазкур хабарга биноан, Россия прокуратураси тергов қўмитаси ҳам ВИМ -авиа ширкатининг икки нафар юқори мартабали масъулларини коррупция ва пул ювишда айблангани ҳамда бу компаниянинг икки нафар эгаларини Россиядан қочиб кетганини эълон қилган.
Бугун ВИМ- авиа номли хусусий ширкат 112 миллион долларга тенг қарзлари туфайли банкротликка учрагани тўғрисида эълон қилиб 3 кун олдиндан бошлаб, турли мамлакатлар ва Россия ичкарисдаги кўп шаҳарларга парвозларини тўхтатганини маълум қилди.
Бу муаммо минглаб россиялик мусофирларни сарсон- саргардон бўлишига сабаб бўлган.