Испания давлатининг кескин қаршилигига қарамай Каталонияда референдум ўтказилмоқда
(last modified Sun, 01 Oct 2017 14:06:53 GMT )
октябр 01, 2017 19:06 Asia/Tashkent
  • Испания давлати
    Испания давлати

Мадрид давлатининг қаршилиги билан бир пайтда Испания шимоли шарқидаги Каталония штатида мустақиллик учун рефрендум ўтказилмоқда.

Рефрендум бугун эрта тонгда бошланганди.

ЭФИ ахборот  агентлиги хабарига кўра,  Каталониянинг баҳсли референдуми шундай бир ҳолда бошланганки,  Испаниянинг олий маҳкамаси фармони асосида полиция ходимлари  сайлов нуқталарини очилиши ва халқни бу референдумда қатнашишини олдини олишга уринмоқда.

Испаниядаги конституцион суди ҳам  Каталония штатида ўтказилаётган рефередумни ноқонуний эканлиги эълон қилиб келмоқда.

Айрим сайлов участкаларда Испаниянинг қўзғолонга қарши кучлари  ва каталонияликлар ўртасида тўқнашувлар ҳам юз бермоқда.

 Полиция халқни овоз бериш нуқталарига яқинлашини олдин олишга ҳаракат қилмоқда.

Каталония штатида референдум ўтказилишига қарши чиқиб келаётган Испания давлати  ўтган кунларда ўнлаб сайлов  нуқталарини ёпиб, овоз бериш қуттиларини мусодара этганди.