Лас-Вегасдаги отишма қурбонлари сони 50 кишига етди. 200 киши яраланган
(last modified Mon, 02 Oct 2017 12:22:28 GMT )
октябр 02, 2017 17:22 Asia/Tashkent
  • Лас-Вегасдаги отишма қурбонлари сони 50 кишига етди. 200 киши яраланган
    Лас-Вегасдаги отишма қурбонлари сони 50 кишига етди. 200 киши яраланган

Отишмани келтириб чиқарган ўқотар — 62 ёшли Стивен Педдок полиция махсус кучлари томонидан отиб ўлдирилган

АҚШнинг Невада штатидаги Лас-Вегас шаҳрида «Мандалай Бей» казиноси яқинидаги майдонда рўй берган отишма вақтида 50 дан зиёд киши ҳалок бўлган, 200 нафардан ортиқ инсон жароҳатланган.

Бу ҳақда шаҳар полицияси маълум қилди, дея  хабар бермоқда НБС ахборот агентлиги. Жабрланувчилар орасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматлари ходимлари ҳам бор. АҚШ Полицияси расмийларининг маълум қилишича, айни пайтда фожиа вақтида яқинларини йўқотганларга кўмак кўрсатиш хизмати йўлга қўйилган. Шифохоналарга қон топширишни истаганлар келмоқда.

Отишмани келтириб чиқарган ўқотар — 62 ёшли Стивен Педдок полиция махсус кучлари томонидан отиб ўлдирилган. Ўқотар нима сабабдан бундай қилгани номаълум. Хабар беришларича, кантри-фестиваль иштирокчиларига қарата «Мандалай Бей» меҳмонхонасидан туриб ўқ ёғдирилган.

Отишма автоматик қуролдан олиб борилган. Полиция махсус хизмати меҳмонхона хонасига бостириб кириб, ўқотарни ўлдирган. Ўқотарнинг дугонаси қидирувга берилган.

 

Ёрлиқ