Ички ва ёки ташқи терроризмнинг қайси бири Америка учун хатарли
Америка қўшма штатлари президенти АҚШни терроризмга қарши курашда хусусан ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш олиб боришда ғалаба қозонди деб иддао қилди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Ички ва ёки ташқи терроризмнинг қайси бири Америка учун хатарли эканлиги”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Америка қўшма штатлари президенти АҚШни терроризмга қарши курашда хусусан ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш олиб боришда ғалаба қозонди деб иддао қилди. АҚШ президенти Доналд Трамп Америка армиясининг юқори мартабали қўмондонлари билан ўтказилган йиғилишда шундай айтдики, биз дунёни террорчилар томонидан содир этиладиган террорчилик ҳаракатларини олдини олиш учун бор куч имкониятимизни ишга соламиз ва ушбу ҳаракатларга чек қўямиз. Охирги бир йил мобайнида ИШИД террорчилик гуруҳининг давомли тарзда мағлубиятга учраши ва пароканда бўлишига эътиборга қаратадиган бўлсак шу нарса аниқ бўладики, ушбу террорчилик гуруҳи Ироқ ва Сурияда бутунлай йўқ бўлиш арафасида турибди. Эрон, Россия, Сурия ва Ироқ давлатларининг коалицияси ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва келишилган ҳолда иш тутишлари ортидан ИШИД террорчилик гуруҳига қақшатқич зарбалар берилди ва натижада ушбу террорчилик гуруҳига катта талафотлар етказилди ҳамда мағлубиятга учради.
ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан ишғол этилган Мосел ва Ҳалаб сингари йирик шаҳарлар ушбу террорчилик гуруҳидан озод этилди. Албатта, ИШИД террорчилик гуруҳининг олдинги хомийларининг айримлари, зўравонлик ва террорчилик гуруҳларини ҳимоя қилиши давомида ўз ёндашувларини ва стратегияларини ўзгартиришлари ҳам ушбу қўлга киритилган муваффақиятларга ўз таъсирини ўтказди. Мисол тариқасида Туркия, Қатар ва Доналд Трамп давлатининг ўз қарашларини бироз бўлсада ўзгартириши ортидан, ИШИД террорчилик гуруҳи сиёсий ва молиявий ҳимоялардан маҳрум бўлишди. Натижада эса, ушбу террорчилик гуруҳи батамом йўқ бўлиши учун замин яратилди. Шунга қарамай, ИШИД террорчилик гуруҳининг қудрати пасайган бўлсада, бироқ Америка қўшма штатларининг хавфсизлиги мустаҳкам бўлди деган маъно англатмайди. Гувоҳлар шуни кўрсатмоқдаки, Ироқ ва Суриянинг ИШИД террорчилик гуруҳининг қаршисида ўз хавфсизлигини мустаҳкамлаши билан параллел равишда Афғонистон каби бошқа мамлакатлар ҳам ушбу террорчилик гуруҳининг янада кучайиши ортидан келиб чиқадиган хатарга йўлиқишди. Шу билан бирга, Америка жамияти ўтган ўттиз йил давомида, ўнгчи радикал гуруҳлари ва ички терроризм зўравонликларининг хатарларига дучор бўлишган.
Янги Америка олими ўз ҳисоботида шундай айтдики, 2001 - 2015 йиллар орасида, оқ танли ўнгчилар доирасига кирадиган экстремистик гуруҳлар қўлида ўлдирилган бир қанча америкаликлар, исломга мойиллигини иддао қилган шахслар томонидан амалга оширилган ҳужумлар оқибатида ўлдирилган. Охирги намуна эса, Американинг Лас Вегас шаҳрида содир этилган оммавий қотиллик бўлиб, ушбу содир этилган отишмада 59 нафар инсон ҳалок бўлди ва 500 дан ортиқ одам оғир тан жароҳати олди. Албатта Америка қўшма штатларининг ҳозирги давлати ушбу қонли фожеани АҚШ фуқароси бўлган Стивен Педдок томонидан содир этилгани боис, Лас Вегасдаги оммавий қотилликнинг омилини ички ва ташқи терроризм дея аташдан тийилди. Шунга қарамай, ушбу ҳодисада ҳалок бўлган ўнлаб инсонларнинг ва талофат кўрган юзлаб инсонларнинг ҳонадон аъзолари учун ушбу қотилликни содир этган шахснинг террорчи ёки террорчи эмаслиги унчалик аҳамият касб этмайди.
Балки улар учун мамлакатдаги нотинчликлар аҳамиятга эга бўлиб турибди. Негаки, айни пайтда Америка қўшма штатларидаги зўравонликлар ва отишмалар ортидан келиб чиққан безовталиклар ва нотинчликлар, бошқа қитъаларда террорчиларга қарши олиб борилаётган жанг майдонидаги вазиятдан кўра анчагина ваҳимали тус олган. Бошқача ибора билан айтганда, 11 сентябр ҳодисаси Америкада яна рўй бермаслиги мақсадида халқаро терроризмга қарши кураш учун йиллар давомида юзлаб миллиард доллар маблағларнинг сарфланиши бирон бир натижа бермади. Шунингдек, ўтган 16 йил мобайнида Америка фуқаролари ички террорчилик ҳаракатлари ёки отишмалар натижасида келиб чиққан қотилликлар ортидан ушбу 11 сентябр ҳодисасида қурбон бўлганлар миқдоридан кўра, кўпроқ инсонлар ҳаётдан кўз юмди. Ушбу мавзу ҳам АҚШ фуқароларига қарши хавфсизлик таҳдидларининг бартараф этилиши учун америкалик сиёсатчилар томонидан иддао қилинаётган муваффақиятларни савол остига олади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.