Афғонистон ҳудудида 50 мингдан ортиқ террорист ўрнашиб олган
-
50 мингдан ортиқ террорист
Афғонистон хавфсизлик органлари бу мамлакат ҳудудида жойлашиб олган террористлар сонини 50 мингдан ортиқ эканлигини эълон қилди.
Кобул шаҳридан Эрон телерадиокмпанияси хабарига кўра, Интерпол полициясига топширган Афғонистон полициявси идораси ҳисоботига кўра, 50 мингдан ортиқ жангарилари бўлган 24 -та террорчи гуруҳлар Афғонистонни турли минтақаларда жойлашиб олган.
Мазкур хабарга асосан, Мулло Ҳиббатуллоҳга қарашли Толибон гуруҳи ва Кавита кенгаши 30 минг жангари билан Афғонистондаги энг катта мухолиф гуруҳ ҳисобланади.
Мулло Расул бошчилигидаги Толибон гуруҳи эса 15 мингдан 25 минггача қуролланган кучларга эгадир. Афғонистон ҳудудларида шунингдек 3 минг нафар ИШИД террористлари ҳам ўрнашиб олганлиги айтилади.
Афғонистонда шунингдек Алқоида, Лашкар Тайиба, Покистондаги Толибон гуруҳи, Ҳаққоний, Саҳоба, Жаҳангўй лашкари каби террористик гуруҳлар ҳам Кобул давлатига қарши урушмоқда.