Мариано Рахой: мустақиллик мақсадидаги Каталония референдуми самарасиз қолади
(last modified Sun, 08 Oct 2017 14:14:46 GMT )
октябр 08, 2017 19:14 Asia/Tashkent
  • Мариано Рахой
    Мариано Рахой

Кеча Испания бош вазири сўзлаган нутқида Каталонияда ўтказилган рефрендумнинг натижасиз қолишини эълон қилди.

Форс ахборот агентлиги хабар беришича, Рахой шунингдек  Каталония бўҳронини ҳал этиш учун воситачи керак эмаслигига тўхталиб,  бу минтақа Испаниядан ажралиб мустақил бўлган тақдирда  қонун асосида Каталония автономиясини бекор этишини мъалум қилди.

Испания бош вазири  шунингдек,  бу мамлакат полицияси  ва қўзғолонга қарши махсус кучларига Каталонияда оддий вазият қайта таъминланмаганига қадар бу минтақада қолишига дастур берган.

Айтиш керакки ўтган якшанба куни Каталония халқи Мадрид давлатининг қарши чиқиши билан бир пайтда жанжалли рефурендумни ўтказди.

Каталониянинг маҳаллий давлати нотиғи Жорди Турулл  ҳам Каталониянинг 90 фойиз халқини бу минтақани Испаниядан мустақил бўлишига овоз берганини эълон қилди.