Украина банкларига Қрим сурати туширилган банкноталар билан ишлаш тақиқланди
(last modified Mon, 16 Oct 2017 13:02:24 GMT )
октябр 16, 2017 18:02 Asia/Tashkent
  • Украина банкларига Қрим сурати туширилган банкноталар билан ишлаш тақиқланди
    Украина банкларига Қрим сурати туширилган банкноталар билан ишлаш тақиқланди

Россиянинг 200 рубллик пул бирлигида Қримдаги Херсонес ва Севастополда сувга чўкиб кетган кемаларга ўрнатилган ҳайкал тасвирланган

Украина миллий банки Украинадаги банкларга Россиянинг янги 200 рубллик банкнотаси билан ишлашни тақиқлаб қўйди. Гап шундаки, янги банкнотада Қримдаги Херсонес Таврический манзаралари тасвирланган.

"Украина миллий банки Украина банклари (уларнинг филиаллари ва бўлимларига) ва молиявий муассасаларига Россия Марказий банкининг Россия томондан қўшиб олинган Украина ҳудудлари хариталари, рамзлари, бинолари, ёдгорликлари, археология, архитектура, тарихий ёдгорликлари, манзаралари ва бошқа объектлари суратлари ёки Россия томондан Украина ҳудудларининг қўшиб олиниши билан боғлиқ матнларга эга банкноталари билан касса, жумладан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишни тақиқлади", деб айтилган Украина миллий банки хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Украинанинг ҳудудий бирлиги бўлган Қрим 2014 йил ўтказилган референдум натижаларига кўра Россия таркибига қўшилган.

Бундан бир неча кун олдин, Россия Банки номинал қиймати 200 ва 2000 рубль бўлган янги банкноталарни тақдим этган эди. Янги банкноталар учун рамзлар Россия бўйлаб очиқ овоз ўтказиш жараёни якунларига кўра танланди. 200 рубллик пул бирлигида Қримдаги Херсонес ва Севастополда сувга чўкиб кетган кемаларга ўрнатилган ҳайкал, 2000 рублик банкнотада эса - Восточний космодроми ҳамда Владивостокдаги Русский оролига кўприк тасвирланган.