Гуттериш: Баржом дастури сақланиб қолиши керак
-
Гуттериш
Кеча БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш Баржом дастурини сақланиб қолиши зарурлигига ишора қилар экан, бу халқаро келишув халқаро миқёсида тинчлик ва барқарорликни сақланишига кумаклашади деб қўшимча қилди.
Бундан олдин ҳам БМТ бош котиби Антонио Гуттериш бир неча маротаба Баржом дастурини ҳимоя қилиши ва уни сақланиб қолиши ҳақида гапирганди.
Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули ҳам сешанба куни сўзлаган нутқида Баржом дастурининг аҳамияти ва уни баҳссиз сақланиб қолиши зарурлигини таъкидлаб, ушбу халқаро келишувни имзоланиши билан барча томонлар яъни ҳам Эрон ва ҳам дунё халқлари ғалаба қозондилар деб айтганди.
Бундан ташқари дунёнинг турли макмлакатларидан бўлган 25 нафар собиқ ташқи ишлар вазирлари АҚШ конгрессининг етакчи аъзоларига йўллаган мактубида Эрон ва 6 лик гуруҳи ўртасида имзоланган келишувни сақланишиб қолиши лозимлигини таъкидладилар.
АҚШ собиқ ташқи ишлар вазири Мадлен Олбрейт ҳам имзолаган ушбу мактубда АҚШ қонун чиқарувчиларига хитобан қуйидагича ёзган: Баржом дастурига Вашингтоннинг г риоя қилишининг масъулияти бу мамлакат конгерсси зиммасидадир.
Мазкур мактубда Баржом дастурининг матни борасида қайта музокараларни ўтказилиши ва уни ўзгартирилишига сабаб бўладиган ҳар қандай ўзбошимчалик ва бирёқлама ҳатти -ҳаракатлардан воз кечиш зарурлиги таъкидланган.