Афғонистондаги ҳарбий базада содир этилган портлашда 25 киши ҳалок бўлди
октябр 19, 2017 18:33 Asia/Tashkent
-
25 киши ҳалок бўлди
Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида жойлашган бу мамлакат ҳарбий базасида юз берган портлаш оқибатида 25 киши қурбон бўлди.
Кобул шаҳридан Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун автомашинасида портловчи моддаларр ортилган ҳужумчи шахс Қандаҳор вилоятидаги Майванд ҳарбий базасига бостириб кириб ўзини портлатди ва бир гуруҳ жангарилар ҳам бу ҳодиса ортидан ҳарбий базага кириб ҳарбийларни ўққа тута бошлашди.
Портлаш ва отишмалар оқибатида 25 нафар афғон ҳарбийлари ўлдирилиб ўнлаб нафари жароҳат олишди. Бу ҳужум учун масъулиятни Толибон гуруҳи зиммага олган.
Ёрлиқ