Қорабоғда бир нафар Озарбайжон ҳарбийси ўлдирилди
(last modified Mon, 23 Oct 2017 12:20:07 GMT )
октябр 23, 2017 17:20 Asia/Tashkent
  • Қорабоғда бир нафар Озарбайжон ҳарбийси ўлдирилди
    Қорабоғда бир нафар Озарбайжон ҳарбийси ўлдирилди

Арманистон томонидан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув бузилгани ва Озарбайжон қуролли кучларининг позициясига қарата қуролли ҳужум қилганлиги ҳақида маълум қилди

Озарбайжон республикаси мудофаа вазирлиги Қорабоғда Арманистон ҳарбийларининг ҳужумида бир нафар Озарбайжон ҳарбийси ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Озарбайжон мудофаа вазирлиги якшанба куни ўз баёнотида, Арманистон томонидан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув бузилгани ва Озарбайжон қуролли кучларининг позициясига қарата қуролли ҳужум қилганлиги ҳақида маълум қилди. 

Икки тараф ўтган бир неча ойлардан буён Қорабоғ минтақасида ўзаро тўқнашиб келмоқда. Шу билан бирга ўтган ҳафтада душанба куни Озарбайжон ва Арманистон республикаларининг президентлари Минск гуруҳи етакчилари билан Женевада Қорабоғ можаросини ҳал этиш учун учрашган эди.  

Қорабоғ минтақаси собиқ совет иттифоқи даврида Озарбайжон республикасига кирар эди. Лекин, 1991 йилларда мустақиллик қўлга киритилганидан кейин Қорабоғ минтақаси Баку давлатининг назоратидан чиқиб кетади. 

 

Ёрлиқ